Гутерриш: Ядровий қуролсизланиш имкони бор
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Хиросимадаги “Гуруҳ 7” саммити доирасида берган интервюсида шундай деди:Ядровий қуролсиз дунё сифатида белгиланган Г7 саммити мавзусини амалга ошириш мумкин.
1945 йил 6 августда Америка Хиросима шаҳри устига дунёдаги биринчи атом бомбасини ташлади.
Американинг инсониятга қарши жинояти Хиросиманинг вайрон бўлишига ва 140 000 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Уч кундан кейин Америка Нагасаки шаҳрига иккинчи атом бомбасини ташлади, бунда яна 70 000 киши ҳалок бўлди.
Кёдо агентлигининг хабар беришича, Антониу Гутерриш шундай деди:Япония Бош вазири Фумио Кисида Г7 саммитида ҳақли равишда асосий мавзуни “ядровий қуролдан холи дунёга эришиш”ни таклиф қилди.
Гуруҳ 7 давлатлари орасида учта давлат, АҚШ, Франция ва Буюк Британия ядровий қуролга эга, қолган давлатлар, яъни Италия, Канада, Япония ва Германия ҳам ядровий қуролни қўллаб-қувватлайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бундан олдин ҳам атом бомбасининг 2022 йиллиги нишонланишида иштирок этган ва шу билан бирга, у мамлакатларни ядровий қуролдан "биринчи марта фойдаланмаслик" сиёсатини кун тартибига қўйишга чақирган.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан олдинроқ очиқ айтган эди:АҚШ президенти Жо Байден Г7 йиғилишида иштирок этиш учун Японияга сафари чоғида Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилгани учун Токиодан кечирим сўрамайди.