май 23, 2023 12:06 Asia/Tashkent
  • Хитой: Санксияларнинг бекор қилиниши Пекин-Вашингтон муносабатларини яхшилаш шартидир
    Хитой: Санксияларнинг бекор қилиниши Пекин-Вашингтон муносабатларини яхшилаш шартидир

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маьлум қилди:Вашингтон Пекинга қарши санксияларни зудлик билан бекор қилиши ва икки давлат ўртасида мулоқот учун қулай шароитлар яратиш бўйича аниқ чоралар кўриши керак.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу мамлакат расмийлари ва компанияларига қарши санксиялар бекор қилинишини таъкидлади ва қўшимча қилди:Бир томондан Америка муносабатлар ўрнатмоқчи бўлса, иккинчи томондан Хитойни ҳар қандай йўл билан бостириб, тийиб туради.

Куни кеча Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган Г7 саммити арафасида АҚШ президенти Жо Байден ўз мамлакатининг Хитой билан муносабатларини яхшилаш кераклигини айтди.

Блоомберг аввалроқ Байден маъмурияти Хитой билан дипломатик муносабатларни тиклашга уринаётгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, АҚШ миллий хавфсизлик баҳонаси билан Хитойни АҚШ технологияларига эришини маҳрум қилувчи чекловларни жорий қилди.

Ёрлиқ