май 24, 2023 11:10 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Украинадаги уруш ҳақида аралашув ёндашувини давом эттирмоқда
    Европа Иттифоқи Украинадаги уруш ҳақида аралашув ёндашувини давом эттирмоқда

Европа Иттифоқининг Украинадаги урушга нисбатан аралашув ёндашувини давом этиши вазиятида бу Иттифоқ ташқи сиёсати масъули украиналик учувчиларга F-16 қирувчи самолёти билан парвозларни ўқитишни бошлангани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиоокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Брюсселда Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари йиғилиши арафасида Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеф Боррел  журналистанинг қайси давлатлар Украинадаги уруш баҳонасида украиналик учувчиларни  F-16 учишини ўргатмоқда деган саволга жавобан Польшага ишора қилди аммо у қўшимча тушунтириш ва изоҳ беришдан воз кечди.

Боррел сўзларининг бошқа қисмида, Ғарб давлатлари бу мамлакатда уруш баҳонаси билан  F-16 қирувчи учоқларини юборишга ваъда берганини қўшимча қилди.

Бошқа хабарга кўра кеча МАГАТЭ -Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директори  Рафажл Гросси ҳам Запорижжия атом электр станциясидаги хавфсизлик ҳолатидан хавотирларини такрорлаб,  Украинага алоқадор томонлардан  бу АЭСга ўқ узмасликлари ва ундан ҳарбий база сифатида фойдаланмасликка чақирди.

МАГАТЭ Бош директори шунингдек Украина томонлари ўзаро курашаётган бир ҳолда,   Запорижжия АЭС -и хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим деб изоҳлади.

Ёрлиқ