Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг таклиф этилган элчисининг маьқулланмаганига муносабат билдирди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг ушбу мамлакатдаги элчихонасига Сергей Гайдайнинг рухсат этилмагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг ушбу мамлакатдаги элчихонасига Сергей Гайдайнинг рухсат этилмагани ҳақидаги хабар бўйича эьлон қилди:Халқаро амалиёт ва 1961-йил 18-апрелдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига кўра, томонлар томонидан элчиларни тайинлаш тўғрисидаги келишув ёпиқ эшиклар ортида амалга оширилади. Ушбу қарорни номақбул ҳаракат деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маьлум қилди:Ушбу процедуранинг махфийлиги туфайли биз аноним манбаларга таянган ҳолда эълон қилинган маълумотларга изоҳ бериш ҳуқуқига эга эмасмиз. Умуман олганда, Қозоғистон томони Қозоғистон ва Украина ўртасидаги кўп томонлама дўстона муносабатларни ривожлантириш тарафдори.
Аввалроқ Украинанинг “Зеркало Надли” нашри Қозоғистон Украинанинг Луганск вилояти ҳарбий маьмуриятининг собиқ раҳбари Сергей Гайдайни ушбу мамлакат элчиси лавозимига қабул қилишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эди.