Суданда тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Wed, 24 May 2023 14:20:24 GMT )
май 24, 2023 19:20 Asia/Tashkent
  • Суданда тўқнашувлар давом этмоқда
    Суданда тўқнашувлар давом этмоқда

Ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, армия кучлари ва Судан Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашув давом этмоқда.

Ал-Жазира тармоғи мухбири ўз хабарида Омдурман ғарбида можаро авж олгани ҳақида хабар бериб, Омдурманнинг жануби-ғарбидан оғир қуролларнинг овози эшитилишини эьлон қилди.

Ушбу хабарга кўра, оғир қуроллар қўлланиши натижасида юзага келган портлашлар овози Хартум марказида ҳам эшитилади.

Шу билан бирга, Судан армиясига алоқадор манба маълум қилди: Тезкор ҳаракат кучлари бугун эрталаб (чоршанба) Вади Саиднадаги ҳаво базасини нишонга олди.

Бошқа томондан, Генерал Ал-Бурҳонга қарашли Судан Суверенлик Кенгаши аъзоси Ясер Ал-Атта, "Тезкор ҳаракат кучлар демократия номидан талончилик қилмоқда" деди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бир неча кун аввал Судан гуруҳлари ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви душанбага ўтар кечаси соат 23:00 дан бошлаб амалга оширилган эди.

Суданда 15 апрел куни армия кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлар ўртасида ҳокимият учун қуролли тўқнашувлар бошланди, бунинг оқибатида ҳозиргача камида 1000 киши ҳалок бўлди.

Ушбу можароларга асосланиб, бир миллионга яқин суданлик ўз уйларини ташлаб, уй-жойини тарк этди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳисоботига кўра, 25 миллионга яқин суданлик, яьни бу мусулмон мамлакат аҳолисининг ярми гуманитар ёрдамга муҳтож.