май 31, 2023 12:04 Asia/Tashkent
  • Шимолий Кореянинг космик ракета учириши бўйича жанжаллар давом этмоқда
    Шимолий Кореянинг космик ракета учириши бўйича жанжаллар давом этмоқда

Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг " космик ракетаси" ни Корея ярим ороли ва унинг атрофидаги ҳудудлар хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолади.

Юнҳоп сайтининг хабар қилишича Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши бугун эрталаб йиғилишидан кейин Шимолий Корея космик кемасининг ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини қўпол равишда бузиш ва ўта провакацион ҳаракат деб баҳолади.

Жанубий Корея президенти идораси баёнот бериб, Миллий хавфсизлик кенгаши Шимолий қўшнисининг коинотга учирилган ракетани " Корея ярим ороли ва унинг атрофидаги ҳудудлар тинчликига таҳдид деб маълум қилди.

Шу ҳолда Жанубий Корея Ички ишлар вазирлиги бугун маҳаллий вақт билан соат 6:41 дақиқа Сеул шимоли -ғарбидаги икки ҳудуд аҳолисини эквакуация қилиш ҳақида огоҳлантирди.

Бу вазирлик Шимолий Корея томонидан учирилган ракетани бу мамлакат армияси бирлашган штабидан космик ракета сифатида аниқлагани ортидан  соат 7:30 атрофида фуқароларига яна бир смс хабар билан эвакуация ҳақида  огоҳлантириш беришда хатолик юз берганини маълум қилди.

Ёрлиқ