май 31, 2023 13:05 Asia/Tashkent

Кения пойтахти -Найроби шаҳридаги Жаъфарий Илмо маркази раиси ўз сўзларида, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг ғоялари ва фикрлари дунё мусулмонлари учун умид бағишловчи ва кучли таянчдир деб айтди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг  хабар қилишича, Имом Хумайний /р.а/ вафотининг йиллиги муносабати билан  Шайх Али Саид Найроби шаҳида  бу ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатида,  Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/ фикрлари таъсири ҳақида гапириб Имом Хумайний /р.а/нинг таржимаи ҳоли ислом умматига умид бағишлади ва уларга шижоат тақдим этди деб изоҳлади.

Кения пойтахтидаги Жаъфарий ислом маркази раиси шунингдек Имом Хумайний /р.а/ нинг абадий мероси дунёнинг турли бурчакларида  мусулмонларни илҳомлантиришда давом этмоқда деб қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Имом Хумайний /р.а/ фикрларини ўрганиш дунё мусулмонларини тараққиёт ва бирдамлик учун қувватлантиради деб аниқлик киритди.

Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ Эронда ҳақиқий исломга амал қилиш орқали ваҳдат ғалаба қозониш самарасини бошқа халқлар учун ҳидоят нури сифатида билган ва бу масалани ўз сўзлари билан тилга олган.

Ёрлиқ