май 29, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шиа уламолари кенгаши раиси: Имом Хумайний /р.а/ ақидалари билан ислом бирлиги мустаҳкамланди
    Афғонистон шиа уламолари кенгаши раиси: Имом Хумайний /р.а/ ақидалари билан ислом бирлиги мустаҳкамланди

Афғонистон шиа уламолари кенгаши раиси мусулмон халқлар Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ фиклари билан исломни қайта тиклаш йўлида қатъий қадам ташладилар деб айтди.

Афғонистон шиа уламолари кенгаши раиси Оятуллоҳ Солиҳий ўз сўзларида,  Имом Хумайний /р.а/ вафотининг йиллиги муносабатида, Эрон пресс ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида Имом Хумайний /р.а/ фикрлари ва ғояари дунёда ислом динини жонлантирди ва бунинг натижасида уламо ва фақиҳлар ҳам жонланиб халқ орасидаги мавқеини юксалди дея изоҳади.

Эслатиб ўтамиз ҳижрий-шамсий  1402-йил Хурдод ойнинг 14-куни  (2023-йил 4-июнь) Эрон ислом  Республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ вафотининг йилииги кунига тўғри келади.

Афғонистон шиа уламолари кенгаши раиси шунингдек Имом Хумайний /р.а/ Эронда ҳақиқий исломга амал қилиш бирлик ғалабасининг самарасини бошқа халқлар учун ҳидоят нури сифатида билган ва бу масалани доимо ўз сўзлари билан тилга олган деб қўшимча қилди.

Шу муносабатда Покистоннинг  Раволпинди шаҳридаги тадқиқотчи Абдуллоҳ Гул ҳам  имом Хумайний /р.а/ нафақат мусулмонлар балки дунёнинг бошқа мазлум халқлари учун ҳам кўзга кўринган сиймо бўлган чунки у ҳақиқий ислом ва биродарлик шиорини кўтарган деб таъкидлади.

Покистонлик бу тадқиқотчи шунингдек Имом Хумайний /р.а/ бу шиорни фақат мусулмонлар учун айтмаган ва унинг мақсади инсоният учун тинчлик ва бахтга эришиш бўлган  ва бу ғоя дунёни тўлқин ка ларзага солган ва ўзгартирган деб изоҳлади.

Ёрлиқ