апрел 07, 2024 13:11 Asia/Tashkent
  • Бошқача тарзда ўтказилган Халқаро Қудс куни ; сионистик режимга қарши Ал-Аҳрор ё ўзи Озодлар бўрони
    Бошқача тарзда ўтказилган Халқаро Қудс куни ; сионистик режимга қарши Ал-Аҳрор ё ўзи Озодлар бўрони

Халқаро Қукдс куни бу йил бошқа йиллардан фарқли улароқ бўлиб ўтди ва турли мамлакталарда, жумладан Эронда кенг қамровлироқ нишлнланди.

Халқаро Қудс куни глобал хусусиятга ва инклюзивликка эга бўлган Эрон  ташаббусидир. Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикасининг асосчиси Имом Хумайний /р.а/ нинг Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қудс куни сифатида жорий этиш ташаббуси узоқ муддатли ва тарихий бир ташаббус эди. Мазкур ташаббусдан 45 йил ўтиб Халқаро Қудс куни ҳар йили ўтган йилидан кенгроқ ва бутун дунёда янада улуғвор тарзда нишонланмоқда. Бу ташаббус Фаластин масаласининг сақланиб қолиши ва эслардан чиқмаслиги сабабларидан биридир. Аммо Халқаро Қудс куни Фаластин масаласининг сақланиб қолишига қандай ёрдам беради? Халқаро Қудс куни ҳукуматлар куни эмас, бу кун халқлар  ва озодлик изловчиларига тегишлидир. Бу сана маълум бир миллатга ҳам тегишли эмас, балки дунёдаги барча эрк изловчиларга, хоҳ мусулмон, хох мусулмон бўлмаганларга тегишли кундир.

Халқаро Қудс кунидан асосий мақсад бутун жаҳон аҳлини Фаластин масаласидан хабардор қилиш ва уларни бир томондан сионистик режим жиноятлари билан таништириш, иккинчи томлндан уларни Фаластининг мазлум халқини қўллаб-қувватлашга ундашдир.

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати раиси Сайид Абдулмалик Ал Ҳувсий ҳам жорий йилги Халқаро Қудс куни арафасидаги сўзларида Халқаро Қудс куни умматнинг онгини ошириш ва Фаластин ишига масъулият ҳиссини жонлантириш мақсадида нишонланади деб таъкидлади.

Бундай огоҳликнинг натижаси Халқаро Қудс куни  маршида яққол назарга ташланди. Бутун жунё халқлари унутилмас кунини нишонлашди. Эроннинг барча вилоятларидаги одамлар Халқаро Қудс куни маршида ажойиб ва кенг қатнашди. Эркак ва аёллар, кексаю ёшлар, шиа в сунний, турли миллат вакиллари қатнашиб,  Фаластиннинг мазлум халқи билан бирдим эканлигини эълон қилишди.

Бундан ташқари бошқа мамлакталардаги одамлар ҳам Халқаро Қудс куни маршларида ажойиб қатнашишди. Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун миллионлаб  иштирокида  Яман халқи энг ажойиб марш ўтказишди.

Ўтган кун ичида Фаластинни қўллаб қувватлаш учун намойишлар ўтказилган ва  Иордания  билан сионистик режим ўртасидаги тинчлик битимини бекор қилишни талаб қилга ирданияликлар,  Халқаро Қудс куни маршида катта ва кенг кўламли қатнашдилар. Бу марш фақат ислом мамлакатлари учун эмас эди. Исломий бўлмаган мамлакатларда жумладан Британияда ҳам одамлар Фаластини қўллаб-қувватлаш ва сионистик режимни қоралаш мақсадида намойишлар ўтказдилар. Муҳими шудирки Халқаро Қудс куни  маршлари ўтган йилларда ҳам турли мамлакатларда ўтказилганди. Аммо сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги сўнгги 6 ой ичидаги геноциди бу юришнинг кўпроқ мамлакатларда ва одамларнинг кенгроқ иштирокида ўтказилишига сабаб бўлди. Бу ҳозирлик дунё аҳолисининг жиноятчи сионистик режимга нисбатан нафратини намоёин этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам куни кеча жума куни Халқаро Қудс куни муносабати билан ноқонуний  сионистик режимнинг  70 йилдан кўпроқ вақт давомида, АҚШ ва Британиянинг ҳар томонлама ёрдами ва қўллаб-қувватлаши соясида содир этиб келаётган жиноятларига тўхталиб, ўтган нотасида,  сўнги 6 ой ичида Ғазонинг қонли бўлгасида воқеалар сохта сионистик режимнинг шафқатсизлиги ва ваҳшийлигининг янги ва жирканч башарасини дунё аҳолиси олдида фош қилди деб ёзди.

Сўнгги нуқта; бутун дунёнинг турли давлатларида ўтказилган Халқаро Қудс куни юришини босқинчи ва геноцидчи сиоинстик режимга қарши " Ал-Аҳррр" ё ўзи " Озодлар бўрони" деб аташ мумкин.

 

Ёрлиқ