Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Фаластин масаласида исломий ҳукуматлар ўз бурчларини бажармаяпти
(last modified Wed, 10 Apr 2024 11:20:10 GMT )
апрел 10, 2024 16:20 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Фаластин масаласида исломий ҳукуматлар ўз бурчларини бажармаяпти
    Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Фаластин масаласида исломий ҳукуматлар ўз бурчларини бажармаяпти

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий исломий давлатларнинг сионистик режимга ёрдам беришига тўхталиб, бу ёрдамлар ва сионистик режимнинг заиф системларини кучайтириш жараёни ҳам Ислом умматига хиёнат ва ҳам ёрдам берувчиларнинг ўзларига хиёнатдир деб айтдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан тузум расмийлари, исломий мамлакатлар элчилари ва халқининг турли қатламлари билан учрашувида, Эрон Ислом Республикаси халқининг Халқаро Қудс куни маршидаги иштирокини юқори баҳоладилар.

Инқилоб раҳбари бу йилги Халқаро Қудс куни марши ва юришини Эрон халқининг Муборак Рамазон ойидаги ёрқинлигини яна бир кўриниши сифатида ҳисоблаб, ноёб Халқаро Қудс куни  юриши ҳайратланарли сиёсий ва халқаро ҳаракат бўлиб, огоҳ  кишиларнинг ҳисоботлари асосида  ўтган йилларга қараганда зич оломон иштирокида ва ҳақиқий маънода оммавий норозиликка айланди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувдаги нутқи, Ғазо бўлгаси масаласини муқаррар ва ислом олами масаларининг тепасига тургани ва ҳар кишидан масъулитяни ҳис қилишни талаб қилишини таъкидлаб, миллатлар, ҳатто мусулмон бўлмаган халқлар ҳам Фаластин ва Ғазо сектори мазлумлари ёнидалар. Буни Африка, Осиё, Европа ва ҳатто АҚШнинг ўзида сионистик режим жиноятларига қарши норорзилик юришларда гувоҳ бўлиш мумкин деб қўшимча  қилдилар.

У киши шунингдек, сионистик режим узоқ вақт давомида дунё матбуоти устидан назорат ўрнатиб Фаластин овози ва хабарини етказилишига тўсқинлик қилиб келаётган бўлса-да, аммо Фаластин масаласи халқлар эътибори оастидаги биринча масала бўлиб қолганини  ислом олами олдидаги янги воқеалардан далолат  беришини эслатиб, миллатнинг масъулиятни ҳис қилишларига қарамай, афсуски ҳукуматлар ўз вазифаларини бажармаяпти деб эълон қилдилар.

Сионистик режимнинг аёллар ва болаларга қарши жинояти авжига етган пайтида ҳозирги янада аччинарли ҳақиқат ҳам  баъзи исломий давлатларнинг сионистик режимга ёрдам етказиши эканлигига ишора қилган, Ислом Инқилоби раҳбари  бу ёрдамлар ҳамда сионистик режимнинг заифлашиб бораётган институтларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш ҳам Ислом олами Умматига хиёнатдир ва ҳам кўмак етказувчи давлатларнинг ўзларига хиёнатдир  зероки бу ёрдамлар аслида бу давлатларни  ўзини йўқ қилишга  қаратилгану холос деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, Эрон Ислом республикасининг исломий ҳукуматларнинг сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узишни таклиф  қилаётгани ва бу масалани кутаётгани ҳамда , бу масала хусусида  Исломий мамлакатларда референдум ўтказилса бу барча мусулмон халқларнинг кутаётгани эканлигини таъкидлаб, исломий ҳукуматларни сионистик режимнинг жиноятлари давом этгунича, бу режим билан алоқаларини вақтинча узиб қўйишларп ува беу режимга ёрдам бермасликлари ҳам   энг кам кутилган нарсадир деб аниқлик киритдилар.