БРИКС гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти
(last modified Fri, 02 Jun 2023 09:23:16 GMT )
июн 02, 2023 14:23 Asia/Tashkent
  • БРИКС гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти
    БРИКС гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти

БРИКСга аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотда муҳим инфратузилмага қилинган террор ҳужумларини қоралаб, қурол назоратини кучайтириш ва энергия хавфсизлигини таьминлашга чақирдилар.

ИРНА хабарига кўра, БРИКСга аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари пайшанба оқшомида Жанубий Африканинг Претория шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эьлон қилдилар:БРИCС ташқи ишлар вазирлари қуролларни назорат қилиш тизимини мустаҳкамлаш, қуролсизланиш ва ядровий қуролларни тарқатмаслик, Биологик ва заҳарли қуролларни ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенцияга (БТWC) риоя қилиш,кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш, ривожлантириш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш (CWC) ва халқаро тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш учун ушбу конвенцияларни амалга оширишга чақирдилар.

БРИКС ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, “космосдаги фаолиятнинг барқарор ва узоқ муддатли ривожланишини ҳамда БМТнинг Космосда қуролланиш пойгасининг олдини олиш тўғрисидаги (ПАРОС) резолюциясини ва шу жумладан, музокаралар орқали уни қуроллантириш тўхтатишни қўллаб-қувватлашини таькидладилар”.

Баёнотининг яна бир қисмида БРИКСга аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Украинадаги можарони ҳал қилиш учун халқаро воситачиликни олқишладилар.

БРИКС вазирлари, шунингдек, муҳим инфратузилма, жумладан, муҳим энергия иншоотлари ва заиф нишонларга қарши террорчилик ҳужумларини қоралади.

Ҳозирги вақтда БРИКСга аъзо давлатлар - Россия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистон. Эрон ва Саудия Арабистони бу иқтисодий гуруҳга қўшилиш ниятида бўлган давлатлар қаторида.