Белорус Бош муфтийси: Имом Хумайний /р.а/ ғоялари умуминсоний бўлди
(last modified Sat, 03 Jun 2023 07:19:12 GMT )
июн 03, 2023 12:19 Asia/Tashkent

Белорус Бош муфтийси ўз сўзларида Имом Хумайний /р.а/ ғоялари тарихда абадий қолади ва йўл кўрсатувчи нурдир деб айтди.

Белорус Бош муфтийси Абубакр Шабанович шунингдек, Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/нинг реҳлатларининг йиллиги муносабати билан Минскда Эрон Пресс мухбири билан суҳбатида, Имом Хумайний /р.а/ шахсиятларига тўхталиб зулм, истибдод ва адолатсизлик  Эрон жамиятининг қонини қайнашганда инқилоб юз берди. Кўп ўзгаришларга сабаб бўлган ва одамлар ўртасидаги муносабатлар янги қарашга олиб келган инқилоб албатта деб айтди.

Абубакр Шабанович ўз сўзларида,  инқилобга энг илғор ва элита одамлар раҳбарилк қилади ва  Эронда Ислом Инқилоби ғалабасида элиталарнинг олий нукқтаси яъни Имом Хумайний иштирок этди деб изоҳлади.

Белорус Бош муфтийси сўзларининг бошқа қисмида, Имом Хумайний /р.а/ буюк ғояси бўлган ва ғолиб раҳбар сифатида ватанга қайтганидан кейин халқнинг ёрдами билан Шоҳ тузумини ағдаришга муваффақ бўлганини ҳам таъкидлади.

Имом Хумайний /р.а/ бошчилигидаги Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси Яқин Шарқ ва дунё мусулмонлари учун намунадир зеро  Ислом тамойилларига асосланган давлатни қуриш учун мустамликачиликни йўқ қилиш тўғри келади деб қўшимча қилди Шабанович.