Лавров: Ғарб Россияга қарши иккинчи фронт очишга интилмоқда
(last modified Tue, 06 Jun 2023 04:19:01 GMT )
июн 06, 2023 09:19 Asia/Tashkent
  • Лавров: Ғарб Россияга қарши иккинчи фронт очишга интилмоқда
    Лавров: Ғарб Россияга қарши иккинчи фронт очишга интилмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Москва АҚШ ўрнатган қоидаларга амал қилмаётгани, Ғарб эса Россияга қарши иккинчи ва учинчи фронт очишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни икки кунлик расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни кечқурун Тожикистондаги Россия ҳарбий базасига ташрифи чоғида шундай деди:Ғарб ҳар доим Россияни безовта қилиш ва бизга қарши иккинчи ва учинчи фронт очиш учун кўпроқ йўлларни қидиради.

Лавров қўшимча қилди:Жанубий Кавказдан ташқари Марказий Осиё ҳам Россияга қарши эҳтимолий фронтдир.

Европанинг Москва билан уруш йўлини танлаганига диққат қаратган Россия Ташқи ишлар вазири Ғарбнинг Россияга қарши режалари муваффақиятга эриша олмаслигини айтди.

Лавров шунингдек, қўшимча қилди:Ғарб Украина ва Россияни ажратишни режалаштирмоқда, аммо бу режа барбод бўлишга маҳкум.

Бу амалдор Американинг "Ал-Қоида" ва "ИШИД" террорчи гуруҳларини қўллаб-қувватлаш билан бир вақтда Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш ҳақидаги даъвосини кинояга олиб, аниқлик киритди:Россия Қўшма Штатлар жорий қилмоқчи бўлган қоидаларга амал қилмасликка қарор қилди.

Россия дипломатик хизмати раҳбари Ғарб давлатларининг Киевга ҳарбий самолётлар етказиб бериши ҳақида ҳам шундай деди:Украинага ядровий қурол олиб юришга қодир Ф-16 қирувчи самолётларининг юборилиши инқирозни янада кучайтиради.