Россия ҳукумати: Украина режими Каховка тўғони портлаши учун жавобгар
Херсон вилоятида жойлашган Каховка тўғонининг портлашига жавобан Москва ҳукумати матбуот котиби, сўнги носозликлар сабаб портлаш учун жавобгарлик Украина армияси бўлганини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Москва ҳукумати матбуот котиби, Дмитрий Песков кеча Каховка тўғони портлашига Россиянинг алоқадорлиги ҳақидаги даъвларни рад этар экан, бу қўпорувчилик Украина қуролли кучларининг 2 кун аввал Россияга қарши йирик амалиётларни бошлагани билан боғлиқлигини атиб бу амалиётлар эса муваффақиятсизликка учради деб изоҳлади.
Дмитрий Песков шунингдек, бу воқеа Киев режимининг атайлаб қилган саботажи эканлигини таъкидлаб, Украина расмийлари бу тўғон портлаши оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишлари керак деб изоҳлади.
Дмитрий Песков Украина Қрим ярим оролини сувдан маҳрум қилиш учун Каховка тўғонини бомбардимон қилган деб ҳисоблади.
Шу муносабт билан, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги урушнинг давом этишида НАТОнинг ролига тўхталиб Каховка тўғонининг бузилиши бугунги кунда миллионлаб одамлдар ҳаётига таҳдид солмоқда деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи ҳам Каховка тўғонининг потлашини кескин қоралади.
Германия канслери Олаф Шолц Херсондаги Каховка ГЭСининг портлаши Украинадаги урушга янги ранг ва равиш бағишлаганини даъво қилди.
Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя ҳам Москва ҳукумати ушбу тўғонни бузиш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилганини маълум қилди.