июн 07, 2023 19:53 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Россия ўртасидаги рекорд даражадаги савдо ҳажми амалга оширилди
    Хитой ва Россия ўртасидаги рекорд даражадаги савдо ҳажми амалга оширилди

Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми Украина уруши бошланганидан бери энг юқори даражага етди.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши провокацион ҳаракатларни амалга оширди, жумладан, НАТОни Россия чегараларидан ташқарига кенгайтиришга уриндилар ва 2022 йил 24 февралда Украина урушини бошлаш ва шу билан бирга Россияга қарши кампанияни кенг миқёсда кучайтиришди.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украина уруши баҳонасида Россия ҳаракатларини кучайтириб, Россияга санксиялар қўйиш орқали Москвани изоляция қилишларига умид қилишган. Аммо иқтисодий статистика Ғарбнинг муваффақиятсизлигидан далолат беради. Украина уруши бошланганидан бери Россия ўзининг нефт ва газига европаликлар ўрнига янги мижозлар топди ва бошқа давлатлар билан савдо ҳажмини оширди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, чоршанба куни расмий маьлумотларга кўра, май ойида Хитой ва Россия ўртасидаги умумий савдо ҳажми Украина уруши бошланганидан бери мисли кўрилмаган даражада ошган.

Сўнгги икки ойда Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 20 миллиард доллардан ошди. Хитой ва Россия жорий йил охиригача савдо ҳажмини 200 миллиард долларга етказмоқчи.

Ўтган ой Россия-Хитой савдоси 20,5 миллиард долларни ташкил этди, Пекин маълумотларига кўра, Хитойнинг Россиядан импорти 11,3 миллиард долларни ташкил этди.

Ёрлиқ