Украина армияси қарши ҳужумга ўтди
Ғарбдаги манбалар Украина армияси қиш фаслида ваъда қилган қарши ҳужумни бошлагани билан ҳамон Россия назоратидаги ҳудудларни қайтариб ололмаганини маълум қилди.
Ғарб ОАВлари бир неча бор, Украина армияси шу йилнинг баҳор фаслида Украинанинг шарқий ва жануби-шарқий виляотидаги рус қўшинларининг қарши ҳужум уюштиришни режалаштираётганини бир неча бор эълон қилди.
Нью-йок таймс газетаси ҳам ўз ҳисоботида, Украина ҳарибйларининг Россия кучларига қарши кутилган қарши ҳужумни бошлагани ва бу Украина ҳудуди суверенититини тиклаш ва урушда Ғарб томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлаша қаратилган янги босқичи эканлигини хабар қилди.
Украина кучларининг ўз исмини ошкор этмаган 4 ҳарбий ходимининг хабар қилишича, Украина армияси мамлакат жануби шарқидаги фронт чизиғига ҳужумларни кучайтирган.
Бундан олдин Украина президентининг маслаҳатчиси, Игорь Жуково ҳам Британия нашри билан суҳбатида, Россия кучларига мувафаққитли қариш ҳужумни амалга ошириш учун Киевга кўпроқ қурол ва ўқ-дорилар керак деб иддао қилди. У шунингдек, Европа давлатидан ваъда қилинган қурлларини имкон қадар тезроқ Украинага етказиб беришни сўради.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам кеча вазирлик матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеомурлжаатида, Россия армияси учун зарур бўлган ҳарбий техникани Украинадаги жангларнинг олдинги чизиғига тезкорлик билан етказиб беришни сўради .
Белорус президенти Алексанадр Лукашенко, ҳам Украинанинг қарши ҳужуми бошланганига 3 кун ўтди ва бу қарши ҳужум ҳақида кўраётганимиз Россия президенти Владимир Путндан олган маълумотларга тўлиқ мос келади деб баён этди.
Унга кўра 3 кун давомида Украинанинг 32 танки ва 130 зирҳли техникаси йўқ қилинди ва энг даҳшатлиси ҳам бу қарши ҳужум пайтида 2 минг 100 дан ортиқ украин аскарини ҳалок бўлгани бўлди.
Белорус президенти Минск шаҳридаги КХШТга аъзо давлатлар котиблари қўмитаси йиғилишида сўзлаган нутқида мен ҳар доим қарши ҳужум йўқлигини ва бу Киев томонидан тарқалган дезинформациясидан бошқа нарса эмаслигини айтдим деб қайд этди.
Россия федерацияси Хавфсизлик кенгашли котиби Николай Патрушев ҳам кеча Украинанинг юқори мартабали амалдорлари Россия билан можарони ҳал қилишга ва тинчлик битимини имзолашга тайёр эдилар, бироқ улар АҚШ босим остида бу йўлдан воз кечганини таъкидлади.
Николай Патрушев ўтган йилнинг март ойида, Туркияда Россия ва Украина делегациялари ўртасида бўлиб ўтган музокараларга тўхталиб ҳатто Украина раҳбарларининг ўзлари ҳам тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эдилар ва Россияга ёзма таклифлар юбордилар биз унинг тамойилларига рози бўлгандик деб қўшимча қилди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг феврал ойида Украинада уруш бошланганининг йиллиги муносабати билан ҳарбий блок Украинада уруш бошланганидан буён бу мамлактага 150 миллиард евродан (165 миллирад доллар) ортиқ қурол-яроқ ва молиявий ёрдам берганини қўшимча қилди.