Америка Украинанинг НАТОга қўшилишига қаршилик қилди
Американинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидаги (НАТО) элчиси, ушбу ташкилот бош котиби каби, Украина Россия билан уруш пайтида НАТОга қўшила олмаслигини таъкидлади.
Украина 2008 йилдан бери НАТОга аъзо бўлиш истагини эълон қилган. Москва Украинанинг НАТОга қўшилиши йўлидаги ҳар қандай ҳаракатга кескин қарши.
Фарс ахборот агентлигининг шанба куни хабар беришича, Американинг НАТОдаги элчиси Жулиан Смит айтди:Украинанинг бу ҳарбий иттифоққа қўшилиш имконияти кам.
Смит қўшимча қилди:Ўйлайманки, иттифоқчилар ҳозир улар (украинлар) кенг кўламли урушда бўлганида, тўғри таклиф қилиш даргумон.
НАТО алянси бош котиби Енс Столтенберг яқинда Россияга қарши уруш давом этар экан, Украина иттифоққа қўшила олмаслигини таькидлади.
Худди шу фикрни таъкидлар экан, АҚШнинг НАТОдаги элчиси НАТОнинг Украинанинг НАТОга тўлақонли аъзолигидан ташқари бир қатор вариантлари кўриб чиқилиши мумкинлигини даъво қилди.
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига қўшилиши Москва учун “қизил чизиқ” эканлигидан огоҳлантирди.
Россия ҳукумати НАТО ҳудудининг собиқ Совет ҳудудларигача кенгайиши Россиянинг миллий хавфсизлиги ва таьсир доирасига таҳдид солаётганини таькидлайди.