Хитой давлати АҚШнинг ўз компанияларига қарши қўллаган янги санкцияларини анқид қилди
Хитой Савдо вазирлиги тарқатган баёнотида, АҚШ режимининг Эроннинг ҳарбий дастурлари билан ҳамкорлик қииш баҳонасида Хитойнинг айрим муассаса ва шахсларига қарши қўллаган янги санкцияларини асоссиз деб ҳисоблади.
Ўтган сешанба куни -6 июн АҚШ Молия вазирлиги Эрон, Хитой ва Гонконгдаги Эроннинг ракета дастури билан боғлиқ 13 та янги жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкиялар қўллашини эълон қилди.
Хитойнинг Глобал таймз нашрияси, бу мамлакат Савдо вазирлиги хабарига таяниб, Твиттер саҳифасида, АҚШнинг Эроннинг ҳарбий ва ракета дастурларидаги ролини баҳона қилиб Хитойнинг баъзи муассаса ва шахсларига нисбатан яқнда киритган санкциялари бутунлай асоссиздир деб ёзди
Хитой Савдо вазирлиги Пекин ҳукумати хитойлик компаниялари манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларнинг кўришини маълум қилди.