Европа Иттифоқида эркаклар ва аёллар маошлари тенгизлиги яққол кўзга ташланмоқда
Европа Иттифоқидаги иш жойларда аёллар эркакларникига қараганда 13 фоизга кам маош олиши маълум бўлди.
Европа Комиссияси веб-сайтига асосан Европа Иттифоқидаги аёллар тенг иш жойларда ҳали ҳам эркакларникига қараганда, камроқ маош олишади ва аёллар ва эркаклар ўртасидаги бу иш ҳақи тенгсизлиги ўртача 13 фоизни ташкил қилади ва бу эса агар эркак 1 евро ишласа худди ишда ишлайдиган аёл 0,87 евро олади дегани.
Ўтган 2022 йилги сўров натижасига биноан Европадаги 10 эркак ва аёлдан 9 нафари бир хил иш жойларида маош тенггсизлигини қабул қилиб бўлмайдиганини таъкидлаганлар.
Европадаги гендер иш ҳаққи фарқи оила муҳитида иқтисодий, таълим ва ғамхўрлик масъулиятида эркаклар ва аёллар ўртасидаги катта тизимли номутаносиблик рамзидир.
Бундан ташқари аёллар иқтисодий қарорлар билан боғлиқ лавозимларда камроқ иштирок этмоқдалар.
Еврокоммиссия сўнгги йиллар давомида, аёлларнинг мавқеини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрган бўлса-да бу соҳадаги тараққиёт ҳали ҳам жуда секин.