Украинадаги урушнинг давом этиши ва Ғарб давлатларининг ёрдами
Украинадаги уруш давом этар экан, ғарб давлатлари бу давлатга ҳарбий ва молиявий ёрдам ва кўмак билан урушни кучайтиришда давом этмоқда.
Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи саноати раҳбари Терри Буртон Россия кучларига қарши ҳужумни олға силжитиш учун Украинага қурол етказиб бериш тезлаштирилганини маьлум қилган.
Германия канслери Олаф Шулц ҳам НАТО бош котиби Енс Столтенберг билан қўшма матбуот анжуманида шундай деди: Ғарб Украинадаги урушни давом эттиришга тайёрланиши керак. У НАТОнинг Украинадаги урушга аралашувига ишора қилмаган ҳолда айтди:Германия керак бўлганда Украинани ўжарлик билан қўллаб-қувватлашда давом этади.
Дания Мудофаа вазирлиги ҳам эълон қилди:Мамлакатнинг Украинага ҳарбий ёрдами 2028-2023 йиллар давомида 21,9 миллиард Дания кронасига (3,21 миллиард доллар) ошади.
Бундан олдин, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги қўшма баёнот эълон қилди:Дания, Нидерландия, Лондон ва АҚШ Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа қуроллари билан таъминлаш учун ҳамкорлик қилмоқда.
Айни вақтда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай деди:Украина инқирози Ғарбнинг Москвага қарши узоқ муддатли қўшма уруши туфайли шу даражага етди. Лавров, Украина атрофидаги вазият Ғарб узоқ йиллар давомида Россияга қарши тайёрлаган қўшма уруш ва Украинани мамлакатимиз хавфсизлиги асосларини заифлаштириш учун бу уруш қуролига айлантирилганига эътибор қаратиб, Россиянинг Украинадаги уруши бўйича бошқа давлатларнинг муносабатларига сиёсати ҳақида шундай деди:Собиқ Ғарб ҳамкорларимиздан фарқли ўлароқ, биз ҳеч кимни бизнинг позициямизга қўшилмаган давлатларга нисбатан ҳеч қандай чекловчи чораларни қўллашга мажбурламаймиз.