июн 21, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари: Ғарб мамлакатлари ўртасида келишмовчиликлар яратишга уринмоқдқа
    Россия ТИВ раҳбари: Ғарб мамлакатлари ўртасида келишмовчиликлар яратишга уринмоқдқа

Россия ТИВ раҳбари Ғар турли давлатлар ўртаисда келишмовчиликлар яратишга интилаётганини таъкидлаб, КХШТ ва БРИКС гуруҳи Ғар учун таҳдид саналади ва Ғарб ҳам турли хил ҳийла-найранглар билан улар орасида келишмовчиликлар яратишга уринмоқда деб изоҳлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишча, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров   КХШТ ТИВ раҳбарлари йиғилишида, НАТОнинг бутун дунёда айниқса Евроосиё минтақасида ҳукмронлик қилиш ҳаракатлари хавфли ва умидсиз ўйдир деб таъкидлади.

Сергей Лавров шунингдек НАТОга аъзо давлатлар сўнгги ҳаракатлари  бу ташкилтнинг дунёнинг турли минатқалирда қоидаларни ўзгартиришга интилаётганини кўрсатмоқда аммо бу ҳукмронлик ҳолати боши берк кўчага оликелади деб қўшимча қилди.

КХШТ Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидаги фаол ҳарбий ва кўп мақсадли ташкилотлардан ҳисобланади. КХШТнинг асосий мақсадларидан бири НАТОнинг кенгайиши ва АҚШнинг минтақавий таъсрини чеклашга қаратилган.

Қирғизистон, Белорус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Арманистон КХШТга аъзо давлатлардир.

Ёрлиқ