Антонио Гуттереш сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини кескирн қоралади
(last modified Thu, 22 Jun 2023 13:49:26 GMT )
июн 22, 2023 18:49 Asia/Tashkent
  • Антонио Гуттереш сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини кескирн қоралади
    Антонио Гуттереш сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини кескирн қоралади

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини қаттиқ танқид қилди.

Эслатиб ўтаимз,  кеча сионистик режим босқинчи жангарилари Иордания джарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Рамаллаҳ шаҳри шимоли-шарқидаги Тармасийъо ҳудудида 27 ёшли фаластинлик Умар Қатйинни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Бундан ташқари шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар  бу режим ҳарбийлари кўмагида  фаластинликларнинг 60 та машина ва 30 уйига ўт қўйди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча сиоинстик режим жангариларининг фаластинликларга қарши жиноятларини қаттиқ танқид қилиб, сионистик режим камдан-кам ҳолларда фаластинликларга қарши ҳужумлари учун жавобгарликка тортилади. Бу эса фаластинликлар ва уларнинг мулкларига қарши таҳдидлар даражасини тобора оширмоқда деб изоҳлади.

Кеча Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати ҲАМАС ҳам берган баёнотида, Фаластин қишлоқлар ва шаҳарларига тиш-тирноғигача  террорчилар томондан ҳужум қилиш ва Тармасийъо ҳудудида даҳшат ва қўрқув ўйғотиш кескинликни келтириб чиқарадиган ҳаракат ва даҳшатли жиноятдир.  Қуддусни ишғол қилган режим вазирлар маҳкамасининг далдаси ва қўллаб қувватлаши билан бундай жиноят содир этилмоқда деб эълон қилди.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракат иматбуот котиби, Ториқ Салмий ҳам босқинчи кучлар ва сионистик режим муҳожирларнинг Фаластин халқига қарши  террор сиёсатини амалга ошириши  ҳеч қачон фаластинликлар орасидаги қаршилик руҳини йўқ қилишга олиб келмайди деб маълум қилди.