Владимир Путин: биз мамлакатимизда хиёнатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз
Россиянинг Вагнер қуроллаган кучлари ва бу мамлакат армияси ўртасида зиддиятга биринчи оммавий жавобда Россия президенти мамлакат чики "хиёнат"га дуч келганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Вагнер қуролланган гуруҳи бошлиғи Евгений Пригожин кеча ҳеч қандай далил келтирмай Россия давлат армияси "Вагнер" қуролланган гуруҳининг 2000 аскарини қатл этганини иддао қилди.
Евгений Пригожин Россия армиясига тегишли вертолётни уриб туширилгани ҳақида ҳам хабар берган.
Россия расмийлари Пригожинни қуролли исён уюштирганликда айблаб унга қарши иш очган.
Россия федерацияси президени Владимир Путин ҳам бугун телевидения орқали чиқишида душманларни суиистеъмол қилишига олиб келадиган келишмовчиликларни четга суриб қўйишга чақирди.
Владимир Путин ўз нутқида Вагнер гуруҳининг "қўзғолони"ни Украина урушида қурбон бўлган кучлар ишига хиёнат сифатида баҳолади.
Россия президенти шунингдек Вагнер жангчиларига Россия оғир уруш юз берганида жиноий можароларга берилмаслик ҳақида огоҳлантираман. Қуролли қўзғолон-бу орқадан пичоқ ва биз ўзимизни ҳимоя қиламиз деб изоҳади.
У сўзларининг бошқа қисмида Россиядаги ҳозирги "қуролли қўзғолон" ташкилотчиларини зарарсизлантириш бўйича зарур буйруқлар чиқариш ҳақида ҳам гапириб, биз бу қуролли исёнга қаттиқ жавоб берамиз. Биз Москва ва бир қатор вилоятларда аксилтеррор режимни эълон қилдик. Ростовда барқарорликни тиклаш чоралари кўрилади деб маълум қилди.
Путин ўз нутқида Вагнер қўшинлари ва бу кучлар қўмондони позициялари ва ҳаракатларини қоралаб, шахсий манфаатлар ватанга хиёнат қилишга олиб келади ва биз ватанни, фуқароларимизни ҳимоя қиламиз, ҳар қандай ичики тартибсизликлар мамлакат учун ҳалокатли таҳдид ва рус халқининг юзига уришдир деб аниқлик киритди.