сентябр 07, 2023 18:34 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати Вагнер гуруҳининг террорчи деб эълон қилинганига муносабат билдирди
    Россия ҳукумати Вагнер гуруҳининг террорчи деб эълон қилинганига муносабат билдирди

Кремль матбуот котиби Вагнер гуруҳи исмини Лондон ҳукумати томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилганига жавобан қонунга асосан бундай гуруҳ йўқ деб таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дмитрий Песков Британиядан россиялик Вагнер гуруҳини террорчи гуруҳ сифатида белгилаш ҳақидаги қарорига изоҳ беришни сўралганидан кейин,  шарҳланадиган ҳеч нарса йўқ юридик жиҳатдан бундай гуруҳ йўқ деб айтиш мумкин деб маълум қилди.

Британия ИИВ кеча чиқарган баёнотида Россиядаги Вагнер жангари гуруҳини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритганини хабар қилди.

Бир нусхаси Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотга асосан, 13-сентябрдан бошлаб ушбу гуруҳга аъзо бўлиш, қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ёки Вагнер логотипларидан фойдаланиш жиноят ҳисобланадии. Вагнернинг активлари ҳам террористик гуруҳлар қаторига киритилган ва мусодара қилинган.

Британия ИИВ ўз баёнотида ушбу рус гуруҳига мансуб ҳар қандай киши учун жазо 14 йилагча қамоқ ва жарима ҳисобланади деб изоҳлади.

Вагнер гуруҳи раиси самолёти ҳалокатида вафо этганидан кейин гуруҳнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Ёрлиқ