Илҳом Алиев Боку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномасини тузиш шартларини айтди
(last modified Sat, 24 Jun 2023 08:53:58 GMT )
июн 24, 2023 13:53 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиев Боку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномасини тузиш шартларини айтди
    Илҳом Алиев Боку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномасини тузиш шартларини айтди

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Боку ва Ереван ўртасиданги тинчлик шартномасида урушдан кейинги воқеликни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев тинчлик шартномаси халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва қоидалари асосида имзоланиши ва бу тинчлик шартномаси урушдан кейинги воқеликни ўз ичига олиши кераклигини ҳам айтди.

Озарбойжон Республикаси президенти тинчлик шартномасида урушдан кейинги қайси воқеликлар акс этиши кераклиги ҳақида гапирмади.

Алиев "бу тинчлик шартномаси Боку ва Ереванга керак" деган сўзлари билан  Арманистон Озарбойжон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини тан олган, аммо  бу баёнотлар ёзма равишда қайд этилиши керак ва Арманистон уларни имзолаши керак. Жанубий Кавказда мустаҳкам тинчлик шу йўл билан бўлиши мумкин деб иддао қилди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам яқинда икки давлат ўртасидаги чегарадаги кескинлик даврида Арманистон Қорабоғ минтақасида арман фуқароларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш шарти билан Озарбойжон Республикасининг шу жумладан ушбу минтақанинг ҳудудий яхлитлигини тан олишини эълон қилганди.

Илҳом Алиев тинчлик шартномасини тузиш учун Боку ҳукуматининг бошқашарти сифатида Арманистон қўшинларининг Қорабоғдан олиб чиқиб кетилиши ва Лочин коридоирини очилиши эканлигини маълум қилди.

Бу баёнотлар эса Арманистондан ташқра  Эрон Ислом Республикаси ҳам тинчлик битими тузуши баҳонасида минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга қарши чиққани билан бир пайтда билдирилган.