Қозоғистон ушбу давлат фуқароларини Россияга саёҳат қилишдан огоҳлантирмоқда
(last modified Sat, 24 Jun 2023 13:13:38 GMT )
июн 24, 2023 18:13 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ушбу давлат фуқароларини Россияга саёҳат қилишдан огоҳлантирмоқда
    Қозоғистон ушбу давлат фуқароларини Россияга саёҳат қилишдан огоҳлантирмоқда

Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси бу мамлакатда вазият нормал экани ҳақидаги хабарларга қарамай қозоқ фуқароларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси шу шанба куни эьлон қилган:Россиянинг Украина чегарасига туташган турли ҳудудларида хавфсизликка таҳдидлар мавжудлиги ва Россиянинг “Вагнер” ҳарбий гуруҳи қўмондони Евгений Пригожиннинг қуролли ҳаракати муносабати билан Россияда яшовчи қозоғистонликларни ушбу ҳудудларга саёҳат қилишдан тийилишларини сўраймиз.

Ушбу дипломатик идора қўшимча қилди:Биз Россияда, айниқса Украина билан чегарадош ҳудудларда бўлган барча фуқаролардан Қозоғистоннинг Россиядаги консулликларида рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

Ушбу элчихона фавқулодда вазиятларда Россияда яшовчи қозоқларга зарур ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Вагнер гуруҳи қўмондони Евгений Пригожин ҳеч қандай далил келтирмасдан, Россия армияси Вагнернинг икки минг аскарини йўқ қилганини даьво қилган эди. Россия ҳукумати Пригожинни қуролли исён уюштирганликда айблаб, унга қарши иш очди.

Россия президенти Владимир Путин шанба куни телевидение орқали қилган чиқишида душманларни суиистеьмол қилишга олиб келадиган масалаларни кўтармасликни сўради. Путин “Вагнер” гуруҳини Украинадаги жангларда ҳалок бўлган аскарларнинг идеалларига хиёнат қилишда айблади.