июн 25, 2023 21:44 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Хюстон шаҳрида ҳалокатли отишма юз берди
    АҚШнинг Хюстон шаҳрида ҳалокатли отишма юз берди

АҚШ полицияси бу мамлакатнинг Хьюстон шаҳри жануби-ғарбидаги отишмада бир ўсмир қиз ҳалок бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда қурол олиб юриш эркинлиги қуролли зўраовнликларни келтириб чиқаради ва бу эса ҳар куни инсонларни қурбон бўлишига олиб келади.

Ассошейтед пресс газетасига кўра,Хюстонда икки номаълум гуруҳ ўртасидаги қуролли тўқнашув натижасида 17 ёшли қиз қурбон бўлиб яна 3 киши жароҳатланди.

Ҳужумчиларнинг изини ҳатто аниқламаган полиция жамоатчиликдан полицияга мобил телефонлари орқали ёзиб олинган видеоларни тақдим этишини сўрамоқда.

АҚШдаги Kaiser Family Foundation томонидан ўтказилган янги ижтимоий сўров асосида ҳар 5 АҚШликлардан бири қурол билан таҳдид қилингани ва қуролли зўраовнликни бошдан кечирган.

Сўровлар шунингдек АҚШда ўқотар қуролдан фойдаланиши ўлим ҳолатлари сўнгги ўттиз йил ичида энг юқори даражада етанини кўрсатмоқда.

Жума куни ҳам АҚШнинг Ромвилл -Romeovil  шаҳридаги дам олиш марказида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлиб яна бир киши яраланганди.

WGN9  телеканалига кўра, жума куни Элленойс штатининг Ромвел шаҳридаги дам олиш маркази олдида отишма содир бўлган ва бу отишма оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлиб 16 ёшли йигит тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Полиция эса жамоатчиликка ҳушёр бўлишини маслаҳат бериб отишмада гумонланувчи ҳали қўлга олинмагани ва у қочиб кетганини эълон қилган.

Ёрлиқ