Тайван Хитой самолётлари ва кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда
Тайван Пекин билан оғзаки кескинликни кучайтиришда давом этди ва Хитойни самолётлари ва кемаларини йўқ қилиш билан таҳдид қилди
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тайван Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Хитойга таҳдид қилиб баёнот берган:Бу оролдан 12 миля масофада бу давлатнинг ҳар бир кемаси ва ҳарбий самолётларини йўқ қилади. Ушбу баёнотда “Тайван бу ҳудудни ўзининг сувлари ва ҳаво ҳудуди деб билади ва шунинг учун Хитойнинг бу ҳудудга бостириб киришига тоқат қилмайди”, дейилади.
Ушбу қарорни эълон қилар экан, Тайван Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Лин Венхуан шундай деди:Тайван ҳарбийлари Тайван бўғозининг марказий чизиғини кесиб ўтгандан сўнг Хитой ҳарбий самолётлари ёки кемаларининг ҳаракатини диққат билан кузатиб боради.
Ҳуанг даъво қилди:Агар Хитой ҳарбий кучлари бизнинг огоҳлантиришларимизни эътиборсиз қолдиришда давом этса ва ҳаво ҳудудимиз ва ҳудудий сувларимизни бузишда давом этса, биз миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун тезкор жавоб берамиз.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг 2022-йил август ойида Тайванга ташрифи Пекин ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятни энг юқори чўққига олиб чиққан эди. Пелосидан кейин яна бир қанча америкалик амалдорлар Пекиннинг огоҳлантиришларига қарамасдан Хитойнинг ушбу оролига боришди.
Бу сафарларга жавобан Хитой ўз қўшинини Тайван атрофига жўнатиб, бир қанча кенг кўламли машғулотлар ўтказди ва минтақада кескинликни ошириш жараёни тез сурьатлар билан давом этди.