Байден яна қовун туширди: "Путин Ироқ урушида ютқазмоқда" + видео
АҚШ президенти Жо Байден яна бир бор қовун туширди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Байден чоршанба куни ўзининг чексиз чалкашишларини давом эттирар экан, Россия президенти Владимир Путин Ироқ урушида мағлуб бўлаётганини айтди.
Байден бу гапни мухбирлар йиғинида ва Вагнер гуруҳининг Россиядаги исёни ҳақидаги саволига жавобан айтди.
Фаолиятида оғзаки ва ҳаракатда кўплаб хатоларга йўл қўйган Байден яна Американинг Оттава шаҳрида сўнгги нутқида Канадани мақташ ниятида адашиб Хитойни мақтаган.
Айни пайтда, Оқ уй расмийлари у уйқу апнеси туфайли CПАП қурилмасидан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди.
Кекса ёши туфайли АҚШнинг кекса президенти Жо Байден доимий равишда сиёсий ва оммавий йиғилишларда ва йиғинларда ноўрин сўзларни гапиради, бу унинг руҳий муаммолари ва ақлдан озиши ҳақидаги тахминларни кучайтирди.