июл 01, 2023 18:59 Asia/Tashkent
  • Франциядаги тартибсизликлар натижасида ҳибсга олинганлар сони ортиб бормоқда
    Франциядаги тартибсизликлар натижасида ҳибсга олинганлар сони ортиб бормоқда

Франсия Ички ишлар вазирлиги бу мамлакатдаги тартибсизликлар учун ҳибсга олинганлар сони 1300 дан ортиқ кишига кўпайганини маьлум қилди.

Франсия полицияси зобити 27-июн, сешанба куни тонгда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида келиб чиқиши жазоирлик ва мағрибий бўлган Наҳел Мерзук исмли 17 ёшли ўсмир ва франсуз курер ҳайдовчисини отиб ўлдирди.

Ушбу воқеа ҳақидаги хабардан ғазабланган намойишчиларнинг Франция қишлоқларида ҳукумат бинолари ва транспорт воситаларига ўт қўйишига сабаб бўлди. Ўшандан бери тартибсизликлар Франсиянинг бошқа шаҳар ва вилоятларига ҳам тарқалди.

Франсия Ички ишлар вазирлиги ўтган жума куни бу мамлакатда қўлга олинганларнинг сўнгги статистик маьлумотларида ҳибсга олинганлар сонини 1311 нафарни эьлон қилди.

Блоомберг телеканали Франсияда ўсмирнинг полиция томонидан ўлдирилиши ортидан бўлиб ўтган норозилик намойишларига тўхталар экан, бу намойишлар кейинги бир неча кечада ҳам давом этишини башорат қилди.

Францияда 17 ёшли ўсмирнинг ушбу мамлакат полицияси томонидан ўлдирилиши ортидан содир бўлган сўнгги тартибсизликларга келсак, Гуардиан газетаси буни ушбу ташкилотдаги тизимли ирқчиликнинг такрорланиши ва бир неча ўн йилликлар давомида унга қарши курашишга эътиборсизлик сифатида баҳолади.

Франсиянинг Лион университетининг ҳуқуқшунос тадқиқотчиси Гиллес Девиер ҳам франсуз полициясининг ирқчилик ва дискриминацион ёндашуви, шаҳар атрофидаги ҳудудларнинг маргиналлашуви ва ижтимоий тенгсизликни бу мамлакатда ҳозирги кенг тарқалган норозиликларнинг илдизи деб ҳисоблайди.

Лион университетининг бу ҳуқуқшунос тадқиқотчиси Франсиядаги норозилик намойишларининг бостирилиши ҳақида ҳибсга олишлар билан бирга ҳарбий ҳаракатлар ҳам бошланишини башорат қилган.

Шу билан бирга, "Гиле Девиер" бу ирқчи ёндашувни француз полициясига хос деб ҳисобламади ва бу ирқчилик ёндашуви университетга кириш ва ишга жойлашиш аризаларида ҳам кузатилганлигини аниқлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратларда жамоат мулкига, жумладан бинолар, автомобиллар, автобуслар ва ҳаттоки трамвайларга жиддий зарар етказилгани кўриниб турганидек, Франсия шаҳарлари тўртта безовта ва бўҳронли кечани ўтказди. Франсияда умумий фойдаланишдаги йўлларда минглаб ёнғинлар ва юзлаб биноларга зарар етган.

Ушбу норозилик намойишлари давом этмоқда ва Белгияга ҳам тарқалди.

Ёрлиқ