Россия Полшада ядро қуроли жойлаштирилиши ҳақидаги огоҳлантирди
(last modified Sun, 02 Jul 2023 04:46:02 GMT )
июл 02, 2023 09:46 Asia/Tashkent
  • Россия Полшада ядро қуроли жойлаштирилиши ҳақидаги огоҳлантирди
    Россия Полшада ядро қуроли жойлаштирилиши ҳақидаги огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби муовини Полшада ядро қуроли жойлаштирилиши ва мамлакат бу қуроллардан фойдаланишидан огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби муовини Дмитрий Медведев шу шанба куни Полшада ядровий қуролнинг жойлаштирилиши бу давлатни улардан фойдаланишга мажбур қилиши мумкинлигини маълум қилган.

Дмитрий Медведев Полшанинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) ядровий дастурида иштирок этиш амбициялари ҳақида шундай деди:Бу мамлакатда ядро қуролини жойлаштириш ҳақидаги илтимосдан келиб чиққан ягона хавф шуки, бундай қуроллардан фойдаланилади.

Аввалроқ Полша бош вазири ушбу Европа давлати Беларусда Россия ядро қуролини жойлаштириш баҳонасида НАТО ядро дастурига қўшилиш истаги борлигини маьлум қилганди.

Айни пайтда, Россия ядро қуролининг Беларусда жойлаштирилиши Америка ядро қуролининг НАТО аьзоси бўлган Европа давлатларига берилишига жавобдир.

2023-йил 16-июн куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг биринчи тактик ядро каллаклари ҳозирда Беларусда эканлигини ва якуний узатиш йил охиригача якунланишини айтди.

2023-йил 25-май куни Беларус ва Россия мудофаа вазирлари Беларус ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштириш бўйича ҳужжатларни имзоладилар.