Покистон кучларга қарши ракета ҳужуми оқибатида 4 аскар ҳалок бўлди
Покистон мамлакатининг Балучистон штатидаги хавфсизлик кучлари постига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 4 нафар аскар ҳалок бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг Покистон ОАВ ларига таняниб хабар қилишича, Покистон хавфсизлик кучларнинг Балучистон вилоятининг Широни минтақасидаги пости террорчилар томонидан бир неча ракета ва снаряд билан нишонга олинди.
Бу мамлакат жануби-ғарбидаги Балучистон штати расмийлари бу терор ҳужумидан кейин террорчилар билан отишмада 4 хавфсизлик кучлари ҳалок бўлганин в абир ҳужумчининг ҳам ўлдирилганини эълон қилди.
Покистон мамлакатнинг Балучистон вилояти вазири бу ҳужумни қоралаб террорчиларни аниқлаш жараёни давом этиши ва бу жиноятларни содир этганлар қаттиқ жазоланишни маълум қилди.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. Шунингдек ўтмишда Покистон хавфсизлик кучларига қарши кўплаб терактлар учун масъулиятни балуч бўлғунчи гуруҳлар ўз зиммасига олган.