Россиянинг “ядровий шаҳри”да даҳшатли портлаш юз берди
Россия оммавий ахборот воситалари Курчатов ядровий шаҳрида дрон ҳужуми ва кучли портлаш содир бўлганини хабар қилди.
“Рашатодай” ахборот агентлиги хабарига кўра, маҳаллий телеграм каналлари Курск вилоятидаги Корчатов шаҳри осмонида кучли портлаш содир бўлишидан бир неча дақиқа кейин хабар берган; Бу шаҳарда Россиянинг “Курск атом электр стансияси” жойлашган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу портлашдан сўнг портлаш жойида дрон қисмларига ўхшаш бўлаклар топилган ва айрим уйларнинг ойналари синган.
Курск вилояти Украина билан чегара яқинида жойлашган ва унинг атом электр станцияси шаҳарлардан тахминан тўрт километр (2,4 миля) ташқарида жойлашган.
Ядро реактор ускуналарини ишлаб чиқарувчи Энерготех компанияси ҳам Корчатовда жойлашган.
Бу ҳақда Россиянинг Курск вилояти губернатори маьлум қилди:Бугун жума куни эрталаб ҳужум қилувчи дрон нишонга олинган ва Корчатов вилояти осмонида қулаган.
Ушбу губернаторнинг сўзларига кўра, ушбу дрон ҳужуми пайтида ҳеч ким ва бу шаҳарнинг ҳаётий объектларидан ҳеч бири зарар кўрмаган.
Аввалроқ Россия президенти девонининг маълум қилишича:Киев режими террорчилари ҳужум ва муваффақиятсиз уринишда Россия президенти Владимир Путиннинг Кремл саройидаги қароргоҳини иккита худкуш дрон билан нишонга олишни мақсад қилган.
Михаил Галожин, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари:Киев режими 3-май куни Кремлга учувчисиз самолёт ҳужумини Ғарб тарафдорлари билан келишилмаган ҳолда амалга оширган бўлса-да, Ғарб ҳам бу ҳужумни қоралашдан бош тортди.
Галожин қўшимча қилди: “Бу ҳужум билан Киев режими яна бир бор халқаро, ҳуқуқий, инсонпарварлик ва ахлоқий тамойилларнинг ҳеч бири учун ҳеч қандай маьно йўқлигини кўрсатди”.