Путин Россиянинг дўст бўлмаган мамлакатларига қарши фармон имзолади
Россия президенти фармон чиқариб, дўстона бўлмаган давлатларга нисбатан савдо чекловларини узайтирди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Россияга нисбатан дўстона бўлмаган давлатлар билан муносабатларга қўйилган чекловларни 2025-йил охиригача узайтириш ҳақидаги фармон чиқарган.
Ушбу ижро фармойишига кўра, Россиянинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши жавоб чоралари, жумладан, 2022-йил март ойида тасдиқланган ва 2023-йил 31-декабр охиригача амалда бўлган АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши кенг қамровли чекловлар, жумладан, санксиялар Путиннинг буйруғи билан 2025-йил 31-декабргача узайтирилди.
Аввалроқ, 2023-йилнинг июн ойида Владимир Путин Ғарб давлатларининг Россия нефти нархини максимал даражада ошириш ҳаракатларига жавобан Ғарбга қарши баьзи жавоб чораларини кўришни буюрган эди.
Россия Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши санксиялар киритган ва бу санксияларга амал қилаётган барча давлатларни дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатига киритди.
Украина уруши баҳонасида Россияга қарши Ғарб санксияларини жорий қилгани бу санксияларни қўйган давлатларга ўз таьсирини ўтказди. Шундай қилиб, бу Европа ва Америкада электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.