Америка томонидан дунё иқтисодиётининг бешдан бир қисмига санксия қўйилди
(last modified Tue, 25 Jul 2023 10:56:40 GMT )
июл 25, 2023 15:56 Asia/Tashkent
  • Америка томонидан дунё иқтисодиётининг бешдан бир қисмига санксия қўйилди

Америка журнали ўз мақоласисида Қўшма Штатлар томонидан санксияга учраган мамлакатлар иқтисоди жаҳон ялпи ички маҳсулотининг бешдан бир қисмидан сал кўпроқ тўғри келишини ёзди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, “Фореигн Полиcи” журнали “Американинг санксияларга бўлган муҳаббати бу давлат қудратининг пасайишига сабаб бўлади; Айрим мамлакатларни жазолаш учун мўлжалланган чора-тадбирлар Ғарбнинг ушбу санксиялар сақлаб қолиши керак бўлган тартибини бузмоқда", деб ёзади.

Ушбу мақолада сўнгги йигирма йил ичида санксиялар АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматларининг асосий ташқи сиёсат қуролига айланди.

АҚШ Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, бу мамлакат 2021 йилгача мўлжалланган 9 мингдан ортиқ одам, компания ва иқтисодиёт тармоқларига санксия қўйган. АҚШ президенти Жо Байден президентлигининг биринчи йили бўлган 2021 йилда унинг маьмурияти бутун дунё бўйлаб 765 та янги санксияларни қўшди.

"Фореигн Полиcи" журнали ушбу статистик маълумотларга асосланиб, АҚШ санксияларининг бир турига қандайдир тарзда дучор бўлган мамлакатлар иқтисодиёти дунё ялпи ички маҳсулотининг бешдан бир қисмидан сал кўпроқ қисмини ташкил этишини ёзди.

Айни пайтда санкциялар нишонига айланган мамлакатларнинг кучайиб бораётган коалицияси жаҳон молия тизимида ўзгаришларни амалга оширишга интилмоқда.

"Фореигн Полиcи" журналига кўра, АҚШ томонидан санксияга учраган ҳукуматлар санксиялар тизимидаги бўшлиқлардан бу жазо чораларини камайтириш ва доллар ва Ғарб молия тизимига боғлиқлигини камайтириш учун фойдаланади.

Аналитикнинг фикрича, бу хавфлардан бири АҚШнинг санксияга қарши иқтисодига қўшилаётган дунёнинг жанубида санксиясиз давлатлар сонининг кўпайишидир.

Санксиялар сиёсатчиларга муайян муаммо юзасидан нимадир қилаётганини намойиш қилиш имконини берувчи восита, дейди таҳлилчи.