БМТ Бош Ассамблеясида муқаддас китобларни таҳқирлашни қораловчи резолюциясини маьқулланди
(last modified Wed, 26 Jul 2023 06:46:50 GMT )
июл 26, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош Ассамблеясида муқаддас китобларни таҳқирлашни қораловчи резолюциясини маьқулланди
    БМТ Бош Ассамблеясида муқаддас китобларни таҳқирлашни қораловчи резолюциясини маьқулланди

Сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси муқаддас китобларга қарши ҳар қандай зўравонлик ва уларни таҳқирлаш халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида қораланган резолюцияни қабул қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси Швеция ва Данияда Қурьони Каримнинг кўплаб таҳқирланиши ҳамда бу ҳақоратларга ҳукуматлар ва дунё мусулмон халқларининг ғазаби ва муносабати ортидан маьқулланди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маьқулланган резолюцияда одамларга дини ёки эьтиқодига асосланган ҳар қандай зўравонлик, шунингдек, диний рамзлар, муқаддас китоблар, уйлар, корхоналар, мулклар, мактаблар, маданият марказлари ёки зиёратгоҳларга, шунингдек, диний масканлар ва диний зиёратгоҳларга ҳар қандай ҳужумни амалга оширишни халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши деб эьлон қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши ҳам (12 июл ) ислом давлатлари таклиф қилган резолюцияни Ғарб давлатларининг қаршиликларига қарамай маъқуллади, Қуръонга нисбатан ҳақоратни қоралади ва бу масалани ўрганишни ва Инсон ҳуқуқлари Олий Комиссарига ҳисобот беришни талаб қилди.

Швеция ва Дания давлатларида Қурьони Карим ҳақорат қилинганидан кейин келаси душанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг виртуал фавқулодда йиғилиши ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён Швеция ва Данияда Қурьони Карим ҳақорат қилиниши ортидан Туркия ва Қувайт каби баьзи исломий давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқотда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини фавқулодда йиғилиш ўтказиш  ва исломий муқаддасотларни ҳақорат қилишни қоралаш учун кучли хабар юборишга чақирган эди.

Ёрлиқ