июл 28, 2023 15:48 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШ ва Тайван ҳарбий ҳамкорлиги кенгаяётганини танқид қилади
    Хитой АҚШ ва Тайван ҳарбий ҳамкорлиги кенгаяётганини танқид қилади

Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Тайваннинг қурол-яроғ соҳасидаги ҳамкорлигини кескин танқид қилди.

Пекин Тайванни ягона Хитойнинг бир қисми деб билади ва бу Хитойдан ажралиб чиқишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга кескин қарши чиқади.

АҚШ расмийларининг 2022-йилда Тайванга ташрифи, минтақада кескинлик, ҳарбийлашув кучайиши ва қуролланиш пойгасига олиб келади. Ушбу провокацион ҳаракатларга жавобан Хитой бир неча машғулотлар ўтказиб, минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтирди. Хитойнинг норозиликлари ва дунёнинг бу минтақасида тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўйишига қарамай, америкаликлар Тайван бўғози орқали ҳарбий кемаларни ўтказиш ва тайванликларга қурол етказиб бериш каби провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кефи кеча Вашингтоннинг Тайпейга ҳарбий ёрдами, жумладан, Тайванга “ер-ҳаво” ракеталарини сотиш ҳақида “Американинг шафқатсиз ҳаракати” Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка таҳдид эканлигини айтди. 

Бу котиб Американинг ушбу амалиётидан хавотир ва кескин қаршилик билдирар экан, Хитой армияси Тайван бўғозидаги воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.

Тан Кефи Хитой армияси бу мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича самарали ва қат’ий чораларни давом эттиришини маьлум қилди.

Яқинда АҚШ Давлат департаменти Тайванга умумий қиймати 440 миллион долларлик иккита алоҳида битимда ўқ-дориларни сотиш ва логистика ёрдамини маъқуллади.

Ёрлиқ