Шимолий Корея Американи ядро уруши оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда
Шимолий Корея мудофаа вазири, агар Америка бу давлатга қарши ядровий қурол ишлатса, тасаввур қилиб бўлмайдиган инқирозга юз тутишини маълум қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Шимолий Корея Мудофаа вазири Кан Сон Нам жума куни йиллик ҳарбий параддаги чиқишида душман кучларнинг агрессив нияти ҳар қачонгидан ҳам яққол кўзга ташланмоқда, Вашингтон ва унинг Сеулдаги ёрдамчилари ядро урушини бошлашга уринмоқда, деди.
Шимолий Корея мудофаа вазири АҚШнинг Жанубий Корея ва Япония билан ҳарбий иттифоқига ишора қилиб, таькидлади:Вашингтон очиқдан-очиқ НАТО кучларини Корея ярим оролига тортиб келмоқда ва бу билан минтақадаги мустақил давлатлар, жумладан, Шимолий Корея хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Канг қўшимча қилди, Пхенян қуролли кучлари ҳар доим илғор мамлакатлар ва халқлар билан бирга яшил, гўзал ва тинч ер учун, тажовуз, ўғирлик, қотиллик ва вайронагарчиликдан холи курашади.
Яқинда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хвасон-18 ракетасининг учирилишини кузатиш чоғида Пхенян Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга қарши душманлик сиёсатидан воз кечмагунча, мудофаа қобилиятини оширишда давом этишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Шимолий Кореяда “Ғалаба куни” сифатида нишонланадиган Корея уруши (1950-53) тугаганининг 70 йиллиги муносабати билан Россия ва Хитой ҳарбий делегациялари Пхенянга етиб келган эди.
Шимолий Корея Жанубий Корея, Япония ва АҚШ томонидан ҳарбий ҳаракатлар кучайиб бораётган бир пайтда Хитой ва Россия билан муносабатларини кенгайтиришга интилмоқда.