Путин Американи Суриядаги провокацион ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирди
Россия президенти Американи Суриядаги провокацион ҳаракатлардан огоҳлантирди.
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий қўли сифатида ИШИД террорчилик гуруҳи мағлубиятга учрагач (2017-йил ноябр), Америка қўшинлари ушбу террорчи гуруҳ ўрнини тўғридан-тўғри эгаллаб, ИШИД ўрнига айнан ўша пайтдан Сурия нефтини қазиб олиш ва ўғирлашни бошлади.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин ўтган шанбага ўтар кечаси матбуот анжумани чоғида Американи Суриядаги провокацион ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирдики, Россия Сурияда АҚШ билан тўғридан-тўғри тўқнашув ва ҳарбий можаро бўлишини истамайди, бироқ у ҳар қандай сценарийга тайёр эканини таькидлади.
Ушбу ҳисоботга кўра, Россия ҳукумати Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаво кучлари жорий йил бошидан буён Сурия осмонида Россия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларига 23 марта хавфли тарзда аралашганини эълон қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам худди шу вақт ичида Америка дронлари ҳам Сурияда парвозлар хавфсизлигини 340 марта бузганини маьлум қилди.
Дамашқ бир неча бор АҚШ ва Сурия курд демократик кучларининг бу мамлакат шарқи ва шимоли-шарқида бўлиши ноқонуний ва ишғол эканлигини ва бу мавжудликка барҳам беришини таькидлаган.