Шимолий Корея: АҚШнинг Тайванга қурол ёрдами урушга олиб келиши мумкин
(last modified Fri, 04 Aug 2023 08:32:34 GMT )
август 04, 2023 13:32 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея: АҚШнинг Тайванга қурол ёрдами урушга олиб келиши мумкин
    Шимолий Корея: АҚШнинг Тайванга қурол ёрдами урушга олиб келиши мумкин

Шимолий Корея АҚШнинг Тайванга қурол ёрдам пакетини танқид қилиб, Вашингтон минтақадаги кескинликни уруш томон сураётганини айтди.

Ўтган жума куни Қўшма Штатлар Тайванга 345 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди. Шунингдек, АҚШ Конгресси 2023 йилги бюджет доирасида Тайванга 1 миллиард долларгача қурол юборишга рухсат берди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, АҚШнинг бу ҳаракатига жавобан Шимолий Корея Вашингтонни Тайванни Хитойга қарши базага айлантиришга уриниб, минтақадаги кескинликни кучайтираётганликда айблади.

Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги КCНА томонидан эълон қилинган баёнотда, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой билан алоқалар департаменти бош директори Маунг Ёнгрим жума куни шундай деди:Бу режа “хавфли сиёсий ва ҳарбий провокация” ва “Ягона Хитой” тамойилининг “қўпол бузилиши”дир.

Бу баёнотда айтилишича:"Қўшма Штатлар Тайванни Пекинга қарши илғор ботиб бўлмайдиган базага ва Хитойни ушлаб туриш стратегиясини амалга ошириш учун қалъага айлантиришдан иборат".

Тайван Хитойнинг сепаратистик даъволари бўлган бир қисми ҳисобланади; Дунё давлатлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тан олмайдиган даъволар. Пекин Тайван вакиллари ва Ғарб расмийлари, айниқса Пекин дипломатик алоқада бўлган мамлакатларнинг юқори мартабали сиёсий ёки ҳарбий амалдорлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши бўлиб, буни “Ягона Хитой” тамойилини бузиш ва Тайваннинг сепаратист кучларига нотўғри сигналлар юборади, деб ҳисоблайди.