Италия оролларидан бири яқинида кеманинг ғарқ бўлишида 41 муҳожир ҳалок бўлди
Италия мамлакатнинг Лампедуза ороли яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 4 киши воқеадан омон қолган ва қутқарувчилар чўкиб кетган қайиқ Тунисниг Сфакс шаҳридан чиқиб кетганини ва Италия йўлида эканини айтган.
Жорий йил аввалидан буён Шимолий Африкадан Европага ўтишда 1800 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Африка давлатларидан қочқинлар яхшироқ ҳаётга эришиш учун Европа давлатларига хусусан Шимоилй Африка қирғоқларидан энг кам узоқда бўлган Италияга боришади.
Жорий йилнинг ўтган ойи қутқарув гуруҳлари Тунис соҳилларида 13 нафар ноқонуний африкалик муҳожирнинг жасадини топганди.
Италия мамлакати ИИВнинг ҳисоботида жорий йил- 2023 йил январ ойидан ўтган йилгача бу мамлакатга 36,600 дан ортиқ одам жўнаб келган ва бу кўрсаткич ўтган 2022-йилида атиги 9 минг нафарни ташкил этганди.
БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссариатининг статистик маълумотларига биноан, ўтган 2022-йилда Ўрта ер денгизда 1500 га яқин муҳожир денгизга чўкиб бедарак йўқолган ва яна 50 мингга яқини Итапия соҳилларига етиб келган.