Франция армияси Нигер қуролли кучлари позицияларига ҳужум қилди
Нигер ҳарбий кенгаши француз армияси Нигер қуролли кучлари базаларига ҳужум қилганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Нигердаги ҳукмрон ҳарбий кенгаш чоршанба куни эьлон қилди:"Франция армияси террорчи иттифоқчиларини озод қилиш мақсадида қуролли кучларимиз базаларига ҳужум қилмоқда." Ушбу хабарга кўра, Франция армияси кучлари Нигернинг ёпиқ ҳаво ҳудудини бузган.
Франсия Миллий гвардия позицияларига ҳужум қилиб, ҳаво ҳудудини бузгани учун Нигер ҳарбий кенгаши ҳушёрлик ҳолатини эьлон қилди.
Ал-Жазира тармоғи юқорида тилга олинган ҳарбий кенгашдан иқтибос келтирди ва шундай ёзди:Франсия армияси Липтако Горем ҳудудидаги Миллий гвардия позицияларига ҳужум қилиб, 16 нафар қамоқдаги террорчини озод қилди.
Ушбу хабарга кўра, ушбу ҳужумни амалга оширган Франция самолёти Чад пойтахти Нижмеген шаҳридан ҳавога кўтарилган.
2023-йилнинг 26-июлида Нигер президент гвардияси кучлари президент Муҳаммад Базумни президент саройида ҳибсга олишди ва кейин уни лавозимидан четлаштиришди. 1 август куни ЭCОWАС (Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамияти) Нигер давлат тўнтариши ташаббускорларига эълон қилдики, Франсияга яқин бу давлат президенти 7 кун ичида ҳокимият тепасига қайтмаса, бу иқтисодий иттифоқ аьзолари эҳтимолий ҳарбий аралашувга дуч келади. Гарчанд тўнтариш ташаббускорлари бу огоҳлантиришга эътибор бермадилар.
Нигер дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан бири бўлса-да, ураннинг энг катта захираларига эга. Бу давлат 1960 йилгача француз мустамлакаси бўлган ва шу йили бу мамлакатдан мустақиллигини эълон қилган.