Туркиялик дипломат: Эрдуғаннинг Истанбул мерига қарши ҳаракатлари " ўзини оёғига отганга" ўхшайди
-
Туркиялик дипломат: Эрдуғаннинг Истанбул мерига қарши ҳаракатлари \" ўзини оёғига отганга\" ўхшайди
Туркия таҳлилчиларидан бири бу мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг Истанбул шаҳар мерини қамоққа олишдаги стратегик хатолари ҳақида огоҳлантирди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, собиқ турк дипломати Меҳмет Ўғутчуга кўра, Эрдуған жамоаси Истанбул мерига қарши туришда кўплаб стартегик хатоларга йўл қўйган ва бу хатолар Адолат ва тараққиёт партиясини ўрта муддатли истиқболда мағлубият ва қўллаш жарига олиб келиши ҳам мумкин.
Туркия мамлакатининг таниқли сиёсий сиймоларадан бири бўлган Ўғутчу шунингдек, Туркия сиёсий саҳнасида муҳим бир бурилиш нуқтасида турибмиз. Ҳозирги тенденциялар, сиёсий тазйиқлар ва Экрем Имомуғлунинг қамоққа олиниши шунчаки Эрдуғоннинг энг муҳим рақибининг қамоққа олинишини англатмайди. Бу воқеа ҳам келгуси даврда Туркиянинг сиёсий мувозанати ва динамикасини тубдан силкитадиган катта сиёсий ривожланишга айланади, деб ёзди
Ушбу туркиялик таҳлилчига кўра, сиёсий ва иқтисодий заифликнинг кучайиши ва Эрдуғаннинг халқ ўртасида обрўсининг пасайиши билан ҳукумат ва унинг етакчилик қобилияти эса ҳшубҳа остида қолибти ва ҳукмрон партия ичидаги одамлар ҳам аста-секин Эрдуғаннинг қарорлари ҳукуматни заифлаштириб, партия ичидаги хатоларни чуқурлашлирмоқда деган хулосага келмоқда. Эрдуғандан кейинги етакчилик учун ворислик кураши эса кутилганидан анча тезроқ бошланиши мумкин.
Ўғутчу шунингдек Туркиядаги янги таранликни иқтисодий хавф ва хатарларнинг кучайишга сабаб сифатида баҳолаб глобал ўлчовда Европа Иттифоқи ва АҚШ Туркиядаги ўзгаришларни демокркатиядаги регресс деб билди.
Энди, бу ўзгаришлар билан биз амалда ўзимизни отиб юбораётганга ўхшаймиз. Ўз уйида кучли бўлмаган давлатнинг чет элда кучли бўлиб, халқаро обрзсини сақлаб қолиши мумкин эмас деб қўшимча қилди Туркиянинг ушбу дипломати.