АҚШ полицияси ижтимоий тармоқда Жо Байденга таҳдид қилган шахсни ўлдирди
(last modified Thu, 10 Aug 2023 15:38:33 GMT )
август 10, 2023 20:38 Asia/Tashkent
  • АҚШ полицияси ижтимоий тармоқда Жо Байденга таҳдид қилган шахсни ўлдирди
    АҚШ полицияси ижтимоий тармоқда Жо Байденга таҳдид қилган шахсни ўлдирди

Америка полицияси бу мамлакат президентининг Юта штатига сафари чоғида интернетда снайпер милтиғини тайёрлаб қўйиш кераклигини айтган эркакни отиб ўлдирди.

АҚШ Федерал қидирув бюроси кеча АҚШ президени Жо Байден ва Нью-йорк округи пркурори Элвин Браггни ўлдириш учун онлайн таҳдид қилган Юта штатидаги эркакни отиб ўлдирди.

NBC News тарқтаган хабарга биноан айблов ҳужжатарида гумонланувчи Крейг Робертсон эканлиги аниқланган. Робертсон душанба куни Жо Байденнинг Юта штатига сафари ҳақида гапириб ўзининг камуфуляжи ва снайпер милтиғини тайёрлаши кераклигини айтган.

Айблов ҳужжатларига асосан Крейг Робертсон АҚШ президентига таҳдид қилишдан ташқари  Манхеттен оркуги прокурори Элвин Браггни ҳам ўлдиришни иддао қилган.

Ҳужжатга асосан Робертсон бошқа кўплаб сиёсатичларни жумладан Нью-йорк бош прокурори Летитиа Жеймс, АҚШ Бош прокурори Меррик Гаранд ва Калифорния губернатори Гевин Нюсомга суиқасд уюштиришни иддао қилганликда айбланган.