август 12, 2023 15:09 Asia/Tashkent
  • Россия Украинанинг бир қанча дронларини уриб туширди
    Россия Украинанинг бир қанча дронларини уриб туширди

Россия Мудофаа вазирлиги Қрим ярим оролига уюштирилган ҳужумда Украинанинг бир қатор учувчисиз учоқлари уриб туширилганини ма’лум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия Мудофаа вазирлиги бугун, шанба куни “Киев режимининг Қрим яримороли инфратузилмасини нишонга олиш учун 20 та учувчисиз самолёт билан амалга оширган террорчилик ҳужуми”ни қайтарганини маьлум қилган.

Ушбу баёнотга кўра, мудофаа тизимлари ёрдамида Украинанинг 14 та учувчисиз самолёти йўқ қилинган ва бошқа 6 та учувчисиз самолёт Қрим осмонида электрон уруш орқали тутиб олинган ва уриб туширилган.

Ушбу дрон ҳужуми ҳеч қандай зарар келтирмади.

Қрим ярим ороли 2014-йилнинг март ойида ўтказилган референдумдан сўнг 97 фоиз овоз билан Россия таркибига қўшилди.

Ўтган ҳафта Қрим ярим ороли расмийлари Қрим кўпригида портлаш содир бўлгани, натижада 2 киши ҳалок бўлгани ва яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Айни пайтда, жума куни Москва осмонида Украина учувчисиз учоғи уриб туширилгандан сўнг, Украина Мудофаа разведка бошқармаси матбуот котиби Андрей Юсуф Россия ўз пойтахтига яна ҳужумлар бўлишини кутиши кераклигини айтди. Бу Украина расмийсининг айтишича, хавфсизлик Москва аҳолисидан тобора узоқлашмоқда; Охирги ойлардаги воқеаларни ҳисобга олсак, ҳужумлар кучайиши мантиқан тўғри.

Ёрлиқ