август 12, 2023 18:41 Asia/Tashkent
  • Ереван ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашнинг фавқулодда йиғилишини ўтказилишини талаб қилмоқда
    Ереван ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашнинг фавқулодда йиғилишини ўтказилишини талаб қилмоқда

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги гуманитар вазият ёмонлашгани ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилиш ўктазишга чақирди.

Ўтган 2022-йил 12-декабрда Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ-Арманистон йўлини Лочин йўлаги сифатида атади. Арманистон ҳукумати эса Лочин йўлагининг босиб олиниши билан Тоғли Қорабоғнинг  120 минг аҳолиси қуршаб олинган деб айтмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон ТИВ-и бугунги баёнотида, Ереван ҳукумати барча Лочин йўлаги муҳосара қилингани сабаб Тоғли Қорабоғдаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашгани муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабни тегишли органларга тақдим этганини маълум қилди.

Баёнотда келтирилишча, Арманистоннинг БМТдаги доимий вакили Меҳр Маргариян БМТ Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида Арманистоннинг Қорабоғ вилояти Лочин ўтиш жойи блокадаси сабаб озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи каби асосий товарлар танқислигига дуч келмоқда.

Ереван ҳукумати Лочин довонида жойлашган Озарбойжон Республикаси кучлари ҳатто Қизил Хоч тез ёрдам машиналари билан оғир беморларни Тоғли Қорабоғдан Ереван касалхоналарига ўтказишга тўсқинлик қиалётгани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Жорий йилнинг 7-августи ҳам БМТнинг икки махсус маърузачиси ва бу халқаро ташкилотнинг мустақил эксперти Қорабоғдаги гуманитар инқироз ҳақида огоҳлантириб, Озарбойжон Республикасидан Лочин йўлаги блокадасини тезда бекор қилишни талаб қилдилар.

Ёрлиқ