АҚШ аралашуви Океанияда кескинликни кучайтирмоқда
(last modified Sun, 13 Aug 2023 07:03:41 GMT )
август 13, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ аралашуви Океанияда кескинликни кучайтирмоқда
    АҚШ аралашуви Океанияда кескинликни кучайтирмоқда

АҚШ ҳукумати қўшма машғулотлар ўтказиши орқали Осиё-Тинч океани минтақасида кескинликлар яратмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, АҚШнинг Малобар номли қўшма машғулотни Ҳиндистон, Япония ва Австралия билан ўтказиши Хитой  Россия ва Шимолий Кореянинг реакциясига сабаб бўлди ва бу вазият Осиё-Тинч океани минтақасида кескинликни кучайтирди.

Хабарга биноан, бу мавзу  Пекин ҳукуматининг тезкор реакциясига сабаб бўлди ва Хитой ва Россия Малабар машқлари билан бир вақтда  ва АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий ҳаракатларига жавобан,  Аляска ва АҚШ сувлари яқинида 11 ҳарбий кемани жўнатиш орқали қўшма машғулотлар ўтказишди.

Вашингтон ҳукуматининг АҚШ ва Жанубий Корея келаси 10 кун ичида қўшма машғулотлар ўтказиши ҳақидаги баёноти Пхеняннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва Шимолий Корея ҳукумати  ўз армияси Бош штаби раисни ўзгартириши билан қурол яроқ, ракета моторлари ҳамда  тайёргарлик учун машқларни ошириб эҳтимолий урушга янада тайёр бўлишига олиб келган.