Покистонда хитойлик муҳандисларга ҳужум қилинди
Жангарилар Покистоннинг Гвадар шаҳрида хитойлик муҳандислар карвонига ҳужум қилди.
Покистон матбуоти Покистоннинг Балужистон вилояти Гвадар шаҳрида жангариларнинг хитойлик муҳандислар карвонига уюштирган ҳужуми оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида хабар берди. Баъзи маҳаллий манбалар Покистон хавфсизлик кучларининг икки нафари яраланганини хабар қилди.
Бошқа хабарларга кўра, Балуж озодлик армияси матбуот котиби ўз баёнотида ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ҳозирча Покистон расмий манбалари бу ҳужумга изоҳ бермаган.
ИРНА хабарига кўра, шифохонанинг баьзи расмийлари ушбу ҳужумда одамлар ҳалок бўлгани ва яраланганини тасдиқлаган, бироқ улар бу одамлар ҳарбий ёки тинч аҳоли эканлиги ҳақида сўз юритмаган.
Покистонда ишлаётган Хитой фуқаролари, жумладан, бу давлатнинг муҳандис ва профессорлари аввал ҳам кўп маротаба террористик гуруҳлар нишонига айланган.
2021-йилнинг 14-июлида Покистон шимолидаги Хайбер-Пахтунхва провинсиясининг “Дасу” ҳудуди яқинида хитойлик ишчиларни олиб кетаётган автобусда содир бўлган портлаш натижасида камида 12 киши, жумладан, 9 нафар муҳандис ва хитойлик ишчи ҳалок бўлди.