БМТ Афғонистон ва минтақага ИШИД таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳисоботларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон ва минтақа учун энг жиддий террорчилик таҳдидидир.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ИШИДнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдиди ҳақидаги 17-марузасида Хавфсизлик Кенгашига аьзо давлатлар ИШИДни Афғонистон ва минтақадаги энг жиддий террорчилик таҳдиди деб билишини таькидлади.
Гутерриш қўшимча қилди: Маʼлумотларга кўра, ИШИД Афғонистон ичида ўзининг оператив имкониятларини оширган, жангарилари ва уларнинг оила аьзолари 4000 дан 6000 гача бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ушбу ҳисоботда айтилишича:Санаулла Ғаффорий (Шаҳаб ал-Муҳожир номи билан танилган) баьзи аьзо давлатлар (Хавфсизлик Кенгаши) томонидан ИШИДнинг энг амбицияли раҳбари сифатида кўрилади. Ғаффорий июн ойида Афғонистонда ўлдирилгани айтилади, аммо бу ҳали тасдиқланмаган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Гутерриш қўшимча қилди:ИШИДнинг Толибонга ва халқаро нишонларга қарши ҳужумлари янада мураккаблашмоқда. Гуруҳнинг стратегияси ҳозирда Толибоннинг хавфсизликни таьминлаш қобилиятига путур етказиш мақсадида таниқли шахсларни нишонга олиш учун ҳужумлар уюштиришга қаратилгани айтилмоқда.
БМТ Бош котиби ҳам шундай деди:Умуман олганда, ИШИД идентификация қилиш, мувофиқлаштириш, алоқа қилиш, режалаштириш ва амалга ошириш каби кучли операцион қобилиятларни намойиш этди. Айрим аьзо давлатларга кўра, Балх, Бадахшон ва Бағлон вилоятларида Толибоннинг юқори мартабали шахсларига қарши уюштирилган ҳужумлар ИШИД руҳиятини оширган ва бу гуруҳга ёлланганлар сони ортган.