Польша ҳукумати Россияга қарши душманлик сиёсатини давом эттирмоқда
(last modified Mon, 14 Aug 2023 15:13:58 GMT )
август 14, 2023 20:13 Asia/Tashkent
  • Полша ҳукумати Россияга қарши душманлик сиёсатини давом эттирмоқда
    Полша ҳукумати Россияга қарши душманлик сиёсатини давом эттирмоқда

Варшава ҳукумати Россияга қарши душманона сиёсати давомида Вагнер гуруҳининг тарғиботчиси сифатида иддао қилиб икки россияликни ҳибсга олди.

Ассошейтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, икки Россия фуқароси ўтган жума куни хорижий разветка агентлигига ишлаш ва террорчилик мақсадларини кўзлаган уюшган гуруҳда иштирок этишда айбланиб ҳибсга олинди деб хабар берди Польша разветка хизмати.

Россиянинг бу фуқаролари айбдор деб топилса, улар 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Сўнгги ойларда Полшада Россия ёки Белорус фойдасига жосусликда гумон қилинган 22 киши ҳибсга олинганг.

Варшава ҳукумати Россиянинг Вагнер ҳарбий гуруҳининг фаолияти Украинани Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлагани учун бу мамлакатга қарши биргаликдаги урушнинг бир қисми деб ҳисоблайди.

Жорий ой бошида Полша ҳукумати Вагнер гуруҳи билан ҳар қандай кескинликнинг олдини олиш учун мамлакат шарқига мингдан ортиқ аскарини жойлаштирди.

Польша ҳукумати Варшава шартномасининг собиқ аъзоси сифатида 1999  йилдан бери АҚШ бошчилигидаги НАТО ҳарбий иттифоқининг тўлиқ аъзоси ҳисобланади.